Экологлар Афғонистондаги Кўштепа каналида жиддий авария изларини топишган. Унинг оқибатлари ҳали бартараф этилмаган

Экологлар Афғонистондаги Кўштепа каналида жиддий авария изларини топишган. Унинг оқибатлари ҳали бартараф этилмаган

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Афғонистонда толибонлар томонидан ётқизилган Кўштепа суғориш каналида биринчи жиддий авария юз берган, унинг оқибатлари ҳали ҳам бартараф этилмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Чегарасиз дарёлар” халқаро экологик коалицияси мутахассислари Афғонистон шимолидаги Қўштепа суғориш канали қурилиши ҳудудининг сўнгги сунъий йўлдош тасвирларини ўрганишган, унинг тахминан 100 километр бўлган дастлабки қисмини толибонлар шу йилнинг октябрь ойида тантанали равишда очиган эди.

Европанинг Sentinel — 2, сунъий йўлдоши томонидан олинган космик суратлар шуни кўрсатадики, канални Амударёдан сув билан тўлдириш бошланганидан кейинги биринчи ойда гидротехника иншоотининг деворлари сув оқимининг босимига дош беролмаган ва каналдан чиқиб кетган катта миқдордаги сув яқин атрофга тарқалиб кетган.

Экологлар Афғонистондаги Кўштепа каналида жиддий авария изларини топишган. Унинг оқибатлари ҳали бартараф этилмаган
«Каналдан чиққан сувнинг кучи ва ҳажми тўққиз километр узунликдаги улкан кўлмакни ҳосил қилиш учун етарли бўлган. Бундан ташқари, янги космик суратлар тўкилиш майдони доимий равишда ошиб бораётганини кўрсатади, бу эса толибонларнинг вазиятни тўғирлаш имконияти ёки истаги йўқлидан далолат беради», — деди коалициянинг МА бўйича координатори Александр Колотов.

Экологларнинг таъкидлашича, авариялар ва сувнинг чиқиб кетишини ҳисобга олмаганда ҳам, Қўштепа канали Амударё оқимининг 15-20 фоизини олишга қодир бўлади. Амударёнинг юқори оқимидаги Вахш дарёсида Роғун ГЭСининг ишга туширилиши минтақадаги сув билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштиради.

«Қўштепа канали ва минтақада яратилган бошқа гидротехника иншоотларининг сув оқимининг мавсумий тақсимланишига ва мавжуд сув ҳажмига кумулятив таъсири Амударё ҳавзасида сув танқислигини сезиларли даражада ошириши мумкин. Келажакнинг эҳтимолий сценарийларини аниқ тушуниш ва сув инқирозининг олдини олиш учун Афғонистон ва Тожикистонда амалга оширилаётган барча мега лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда, Амударё ҳавзасидаги бутун сув хўжалиги мажмуасининг ривожланишини стратегик экологик баҳолашни амалга ошириш керак», — деди «Чегарасиз дарёлар» коалициясининг халқаро координатори Евгений Симонов.

Экологларнинг эслатишича, Қўштепа каналини қуришдан ташқари, Афғонистон муваққат ҳукумати мамлакатнинг шимолий-ғарбидаги Фароб провинциясида Туркманистон чегараси яқинида иккита «Даҳандара» ва «Алмар» гидроэлектр станциялари қурилишини эълон қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.