“Бугун, 12 январь куни шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйгани, натижада машина Қипчоқ кўчаси бўйлаб оқиб ўтадиган каналга тушиб қолгани ҳақида хабар борган”, дея маълум қилмоқда ЙҲХХ.
Воқеа жойига қутқарув гуруҳи етиб борган, махсус ускуналар ва техника ёрдамида машина каналдан олиб чиқилган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.