“Кеча Олмалиқдаги кўп қаватли уйлардан бирида бегуноҳ ҳайвонга нисбатан яна бир шафқатсиз ва вахшиёна ҳолат юз берган. Қаттиқ совуқ туфайли итни исиниши учун подъезда киритишган. Аммо, шу уйда яшовчи фуқарога бу ёқмаган. У швабра билан ҳимоясиз ҳайвонни қаттиқ савалаган”, дея маълум қилмоқда ҳайвонларни ҳимоя қилувчи Mehr va Oqibat жамияти.
Волонтерлар жароҳатланган итни реабилитация марказига олиб боришган, у ердаги ветеринарлар ҳайвонга зудлик билан ёрдам кўрсатишган.
Жамият вакиллари ИИВга мурожаат қилиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритишни ва айбдорга қонуний чора кўришни сўрашмоқда. Шунингдек, вакиллар барча фуқароларни кўчада қолган жониворларга раҳмли бўлишга чақиришмоқда. Зеро, бундай совуқ кунлари кўчада қолган ҳайвонлар инсон ёрдамисиз яшай олмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.