Мексикада 14 нафар ўзбек муҳожирларидан иборат гуруҳ ҳалокатга учраган. Улар ноқонуний равишда АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи эдилар. Видео

Мексикада 14 нафар ўзбек муҳожирларидан иборат гуруҳ ҳалокатга учраган. Улар ноқонуний равишда АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи эдилар. Видео

Мексикада 14 нафар ўзбек муҳожирларидан иборат гуруҳ ҳалокатга учраган. Улар ноқонуний равишда АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи эдилар. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мексика оммавий ахборот воситалари берган маълумотларга кўра, воқеа 22 июнm куни эрта тонгда содир бўлган. Мексикада ноқонуний бўлган 14 нафар Ўзбекистон фуқароси Мексиканинг Чиапас штатидаги «Вилла Комалтитлан – Эҳидо Идалго» йўналиши бўйича юк машинасида ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳайдовчи бошқарувни уддалай олмаган, натижада машина ағдарилиб кетган. Бир киши шошилинч ёрдам кўрсатиш учун энг яқин касалхонага шошилинч равишда олиб кетилган, унинг аҳволи оғир деб баҳоланган. Қолганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни пайтда 13 киши тегишли маъмурий иш юритишни бошлаш учун миллий миграция институти офисига олиб борилган, чунки улар мамлакатда ноқонуний бўлган.

Таъкидлаш жоизки, ўзбек муҳожирлари АҚШга борадиган энг машҳур йўналишлардан бири Мексика орқали ўтади. Қоида тариқасида, фуқароларимиз «Ўзбекистон – Туркия (Испания) – Боливия – Колумбия – Мексика – АҚШ» йўналиши бўйича жўнайдилар. Ўзбекистонда ноқонуний муҳожирларни юбориш маркази Самарқанд ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.