Бу автобус парклари ҳайдовчилари ва раҳбарлари билан учрашувда эълон қилинган. Тадбирни «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси ўтказган.
Учрашувда фуқароларнинг ижтимоий тармоқлар ва ишонч телефони орқали келиб тушган танқидий мурожаатлари ҳам кўриб чиқилган. Ҳайдовчилар ва кондукторлар йўловчилар билан хушмуомала бўлишга, транспорт ҳаракати пайтида уяли телефонлардан фойдаланмасликка ва йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирилган.
Тадбир якунида компания раҳбарияти 11 нафар намунали ҳайдовчини пул мукофоти билан тақдирлаган. Автобуслардаги махсус QR-кодлар ёрдамида уларнинг иши йил давомида йўловчилар томонидан баҳоланган.
Эслатиб ўтамикиз, куни кеча еттита автобус ҳайдовчиси ҳаракатланиш пайтида телефонда гаплашгани учун ишдан бўшатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.