Омбудсман вакиллари Навоийдаги қамоқхонада жазо ўтаётган Давлетмурад Тажимуратов билан учрашиб, унинг шароити билан танишди.
таъкидланишича, суҳбат давомида Д.Тажимуратов колониядаги шароитлар Омбудсман томонидан ўтказилаётган мониторинг ташрифлари натижасида яхшиланиб бораётганини, озиқ-овқат таъминоти яхшилигини, қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими томонидан тиббий ёрдам керак бўлганда вақтида ёрдам кўрсатилаётганлигини маълум қилган.
«Колония раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатларга ва амалга оширилган ўрганишларга кўра, Д.Тажимуратов қонунчиликда белгиланган тартибда жазо муддатини ўтамоқда. Унинг Жиноят-ижроия кодексида белгиланган ҳуқуқлари таъминламоқда ва ушбу Кодексда белгиланган мажбуриятлар татбиқ этилмоқда. Алоҳида чекловлар ўрнатилмаган ёки имтиёзлар тақдим этилмаган. Шунингдек, ўтказилган суҳбат давомида унга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтириб ўтилди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тажимуратов 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган ва 2023 йилнинг 31 январь куни суд ҳукми билан 16 йилга қамалганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.