Тошкентда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолияти мониторинг қилинди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолияти юзасидан экологик мониторинг ўтказганини маълум қилди.
Мониторинг давомида
Чилонзор туманида жойлашган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 70 та корхонага, жумладан, бетон, ун маҳсулотлари, керамика ва кафель, мато-газлама ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.
Шунингдек,
Сергели туманида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 68 та корхона чанг газ тозалаш ускуналари ўрнатиш тўғрисида огоҳлантирилди.
Қолаверса, Янгиҳаёт туманида жойлашган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 22 та корхонага чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.