Тахтақорача довони кучли қор сабаб вақтинча ёпилди

Тахтақорача довони кучли қор сабаб вақтинча ёпилди


Тахтақорача довони кучли қор ёғаётгани сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М — 39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони 29 январь куни соат 10:20 дан бошлаб вақтинча ёпилди.

Қайд этилишича, айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.