Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р. томонидан 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахти ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Дарахтлар кесилиши натижасида табиатга 9 млн 350 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, П. Р. 3 млн 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 12 миллион 750 минг сўм миқдорида товон тўлайдиган бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.