Навбатдаги қишки Осиё ўйинларининг саналари маълум қилинди
2025-йил Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Осиё Олимпия кенгаши мусобақа ташкилотчилари ҳамда Хитой Олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда ўйинларнинг саналарини эълон қилди.
Унга кўра, Харбин 2025 IX қишки Осиё ўйинлари 7-14-февраль кунлари ўтказилади.
Манба: olympic.uz