Фьюри ва Усик жангида 5 та ҳакам бошқариши таклиф қилинди

Фьюри ва Усик жангида 5 та ҳакам бошқариши таклиф қилинди

WBC президенти Фьюри ва Усик жангни уч ҳакам ўрнига 5 та ёки 6 та ҳакам бошқариши кераклигини айтди.

WBC президенти Маурисио Тайсон Фьюри ва Олександр Усик ўртасидаги жанг олдидан ҳакамлик тизимини ислоҳ қилишни таклиф қилди.

“Бу менинг тавсиям. Бокс бу — ўзгаришлар киритилиши қийин бўлган спорт, биз консервативлар ўзгаришларни хоҳламаймиз.

Мен ушбу — 5 та ҳакам боксчиларни баҳолаши таклифини билдиришда давом этаман. Назаримда, бу вариант кўпчиликка ёқади, лекин бу вариант ҳозирча кўриб чиқилмади”, — деди WBC президенти Маурисио Сулаймон.

18 май куни Oлександр Усик ва Тайсон Фьюри бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.