Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган ва 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган. У 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Кичик Дўсматов профессионал боксдаги илк жангини 2 март куни Корея Республикасида ташкил этилаётган FW1 турнири доирасида ўтказади. Унга филиппинлик 28 ёшли чарм қўлқоп устаси Жовер Амистосо (5-2-0) рақиблик қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.