WBO рейтинги. Ҳасанбой Дўсматов кўтарилди, қолганлар ўз ўрнида

WBO рейтинги. Ҳасанбой Дўсматов кўтарилди, қолганлар ўз ўрнида

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унда ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина Ҳасанбой Дўсматовнинг ўрни ўзгарган. У 7-поғонадан 6-ўринга юқорилаган. Қолганлар эса ўтган ой рейтингидаги ўз ўринларини сақлаб қолишган.

Рейтингдан 6 нафар боксчимиз жой олган:

Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 6-ўрин (ўтган ой 7-ўринда эди);

Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси — 50,8 кг) 5-ўринда қолди;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси — 55,3 кг) 7-ўринда қолди;

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси — 66,6 кг) ўтган ойдаги каби 3-ўринни эгаллади;

Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн — 76,2 кг) ўтган ойдагидек 7-поғонада;

Баҳодир Жалолов (супер оғир вазн — 90,7 кг) 15-ўринда қолди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.