Шаҳарларда “ЕВРО – 5” стандартидан паст бўлган автомобилларнинг эксплуатациясини чеклаш бошланади

Шаҳарларда “ЕВРО – 5” стандартидан паст бўлган автомобилларнинг эксплуатациясини чеклаш бошланади

Чекловларни босқичма-босқич жорий этиш жорий йилнинг март ойидан бошланади.

Президент томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармон қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида “ЕВРО – 5” ва ундан юқори стандартларига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чекланади.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб тегишинча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.