Шартнома давлат раҳбарлари бошчилигида ташқи сиёсат, хавфсизлик ва трансчегаравий сувлар масалаларини белгиловчи Олий давлатлараро кенгашни ташкил этишни назарда тутади.
– Битим сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади. Бундан ташқари, мазкур ҳужжат икки давлат парламентлари, сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ўзбекистон томони 2023 йил 1 декабрда шартнома ратификация қилинганини маълум қилди”, — деди Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Қайрат Умаров.
Битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил декабрь ойида Президент Қосим-Жомарт Токаевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган эди. Кейин Токаев келишувни “тарихий аҳамиятга эга ҳужжат” деб атади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.