Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратҳийга қарши қора доналарда ўйнади. Ўйин дебютида рақиб бир пиёда устунлигига эга бўлган бўлса, ҳамюртимизнинг сипоҳлари фаолликка эришди. 11-юришда Фарзинлар алмашиб кетгач, ўйин дуранг билан тугаши деярли аниқ бўлди. Шахматчилар 35-юришда дурангга имзо чекишди.
Нодирбек ушбу дуранг туфайли очколарини 1,5 тага етказди ва жадвалда 3-ўринни эгалллаб турибди. Абдусатторов бугун Давид Навара (Ҳиндистон)га қарши оқ доналарда ўйнайди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.