Мусобақада Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари жами 17 нафар спортчи билан иштирок этди.
Аҳамиятлиси, спортчиларимиз Осиё биринчилигини умумий 6 та медаль қўлга киритган ҳолда юқори кайфиятда якунлади.
Совриндорлар билан танишинг:
Катталар:
Никита Светков (Чиқариб юбориш) — кумуш медаль
Маргарита Мисюрина (Очко тўплаш) — кумуш медаль
Олга Забелинская/Нафосат Козиева (Медисон) — кумуш медаль.
Алимардон Жамолдинов (Омниум ва очко тўплаш дастурларида) — кумуш ва бронза медаллар
Самира Исмоилова (Омниум) — бронза медаль.
Қувонарлиси, аёллар ўртасидаги медисон гуруҳ пойгасида кумуш медални қўлга киритган Забелинская ҳамда Козиева жуфтлиги делегациямизга Париж 2024 Олимпия лицензияси йўлида 1080 рейтинг очкосини тақдим этди.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.