Кун тартибидан яқин келажакдаги мусобақалар мезбонларини аниқлаш ҳам ўрин олган эди. Йиғилишда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси делегацияси 2025 йилги Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ўз тақдимотларини намойиш этди.
Эътиборлиси, делегациямиз томонидан ўтказилган тақдимот барчада ижобий таассурот қолдирди ва Ижроқўм аъзолари бир овоздан 2025 йил бўладиган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлигини Тошкент шаҳрига топшириш бўйича қарор қабул қилишди.
Шу тариқа, пойтахтимиз 2025 йилда яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди.
Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.