Биринчи жанг, куни кеча кейинги босқич масаласини ҳал этган 66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова ва нидерландиялик Луна Амаро Беелоо ўртасида бўлиб ўтади. Баҳс тахминан Тошкент вақти билан 17:45 да старт олади.
Иккинчи баҳсни 75 кг вазндаги боксчимиз Азиза Зокирова украиналик Каролина Маҳога қарши ўтказади. Ушбу баҳснинг тахминий бошланиш вақти — 18:15.
92 кг вазнда ғалабали серия тақдим этиб келаётган Лазизбек Муложонов, бугун навбатдаги босқич масаласини ҳал этиш учун Того давлати вакили Кевин Куажовига қарши рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан 19:15 га тўғри келади.
Бугунга белгиланган боксчиларимиз иштирокидаги сўнги баҳс эса, 63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаев ва косовалик Шпетим Бажоку ўртасида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:30 дан бошлаб старт олади.
Бугунги жанглар рўйхати билан танишинг:
66 кг. Навбаҳор Ҳамидова Луна Амаро Беелоо (Нидерландия) — 17:45.
75 кг. Азиза Зокирова Каролина Маҳо (Украина) — 18:15.
92 кг. Лазизбек Муложонов Кевин Куажови (Того) — 19:15.
63,5 кг. Руслан Абдуллаев Шпетим Бажоку (Косово) — 00:30.
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.