Бокс. Лицензион турнирда кеча ўзбек боксчилари ишончли ғалабаларни қўлга киритишди

Бокс. Лицензион турнирда кеча ўзбек боксчилари ишончли ғалабаларни қўлга киритишди

Италиядаги лицензион турнир доирасида кеча 4 нафар боксчимиз кейинги босқич учун рингга кўтарилди.

Вакилларимиз иштирокидаги илк баҳсни — 66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова грециялик Параскеви Мавромматига қарши ўтказди. Якунда эса боксчимиз ҳакамлар қарорига кўра 5:0 ҳисобида таслим этди.

— 50 кг вазнда илк баҳсини сингапурлик Даниша Матиалаганга қарши ўтказган вакиламиз Сабина Бобоқулова рақибини 5:0 ҳисобида таслим этди.

— 80 кг вазнда Париж — 2024 Олимпияда ўйинлари йўлланмаси учун курашаётган боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев польшалик Рафал Пержинскини қийинчиликсиз 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Франция томон яна бир қадам ташлади.

Куннинг боксчиларимиз иштирокидаги сўнги баҳсида — 57 кг вазнда Ситора Турдибекова чехиялик Люси Седлачкова билан баҳс олиб борди. Жанг якунига кўра, вакиламиз рақибасини мағлубиятга учратди.

8 март куни жанг қилган ўзбекистонлик боксчилар:

— 66 кг. Навбаҳор Ҳамидова — Параскеви Мавроммати (Греция) — 5:0

— 50 кг. Сабина Бобоқулова — Даниша Матиалаган (Сингапур) — 5:0.

— 80 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев — Рафал Пержински (Польша) — 5:0.

— 57 кг. Ситора Турдибекова — Люси Седлачкова (Чехия) — 5:0.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.