Бокс. Лицензион турнирда кеча барча спортчиларимиз ғалаба қозонишди

Бокс. Лицензион турнирда кеча барча спортчиларимиз ғалаба қозонишди

Италияда давом этаётган бокс бўйича Париж — 2024 олимпиадаси учун лицензион турнирда кеча 4 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилишди.

— 66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мусобақадаги иккинчи жангини нидерландиялик Луна Амаро Беелоога қарши ўтказди. Якунда эса иқтидорли вакилимиз рақибасини ишончли тарзда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

— 75 кг вазндаги боксчимиз Азиза Зокирова украиналик Каролина Маҳога қарши бўлиб ўтган баҳсда рақибасини мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.

— 92 кг вазнда ғалабали серия тақдим этиб келаётган Лазизбек Муложонов, навбатдаги жангини Того давлати вакили Кевин Куажовига қарши ўтказди. Баҳс якунида эса боксчимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 5:0.

— 63,5 кг вазнда баҳс олиб бораётган боксчимиз Руслан Абдуллаев ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Унга бу сафар косовалик Шпетим Бажоку рақиблик қилди. 2 раунд давом этган жангда Руслан рақибини техник нокаутга учратди.

Шу тариқа, кечаги жанглардан сўнг тўрттала вакилимиз мусобақанинг чорак финал босқичига чиқишди:

— 66 кг. Навбаҳор Ҳамидова — Луна Амаро Беелоо (Нидерландия) — 5:0.

— 75 кг. Азиза Зокирова — Каролина Маҳо (Украина) — 5:0.

— 92 кг. Лазизбек Муложонов — Кевин Куажови (Того) — 5:0.

— 63,5 кг. Руслан Абдуллаев — Шпетим Бажоку (Косово) — 2-раундда техник нокаут.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.