Мусобақа доирасида ўзбекистонлик Достон Бозоров ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Спортчининг рақиби қозоғистонлик Нурбек Тажибаев бўлди. Ушбу 5 раундлик жанг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун кечди. Унда Достон Бозоров ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозониб, камарни қўлга киритди.
Бозоров ярим енгил вазн тоифасидаги Интерим камари соҳиби эди, у бугун енгил вазн тоифасига кўтарилди ва чемпионлик камарини ўзиники қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.