Бокс. Бугун Италияда чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади

Бокс. Бугун Италияда чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж — 2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

Эътиборлиси шундаки, бугун 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади ва улар томонидан ҳар бир қозонилган ғалаба, вакилларимиз учун “Париж — 2024” Олимпиада ўйинлари йўлланмасини тақдим этади.

Дастлаб илк баҳсни — 63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаев сербиялик Алексей Сендрикга қарши ўтказади. Жанг Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.

Лазизбек Мулложонов ҳам чорак финалда рингга кўтарилади. Унга бу сафар грузиялик Георги Кушиташвили рақиблик қилади. Баҳс тахминан 17:30 да бошланади.

— 66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова ҳам ярим финал остонасида Доминикан Республикаси боксчиси Мария Моронта Эрнандес билан баҳс олиб боради. Ушбу жангнинг бошланиш вақти эса 19:00.

Азиза Зокирова ҳам Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун, чорак финал баҳсида Буюк Британия вакиласи Чантелле Реидни мағлубиятга учратиши керак бўлади. Беллашувнинг тахминий бошланиш вақти 19:45 га тўғри келади.

Ушбу турнирда ғалабали одимлаётган — 50 кг вазндаги боксчимиз Сабина Бобоқулова ҳам бугун рингга кўтарилади. Унинг бу сафарги рақиби япониялик Ринка Киношита. Баҳс Тошкент вақти билан 23:15 да бошланади.

Куни кеча ўз баҳсини ўтказган Асадхўжа Мўйдинхўжаев, бугун чорак финал жангида рингга чиқади. Унинг — 71 кг вазндаги рақиби — иорданиялик Зеяд Эашаш. Ушбу жангнинг бошланиш вақти: 01:15.

— 80 кг вазнда Олимпиада йўлланмаси учун сўнги босқичга етиб келган, ёш иқтидорли боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев колумбиялик Хуан Ортиз билан баҳс олиб боради. Ушбу жанг ҳам Б рингда Асадхўжанинг баҳси билан бир хил вақтда старт олади. 1:15.

— 63,5 кг. Руслан Абдуллаев — Алексей Сендрик (Сербия) — 17:00.

— 92 кг. Лазизбек Мулложонов — Георги Кушиташвили (Грузия) — 17:30.

— 66 кг. Навбаҳор Ҳамидова — Мария Моронта Эрнандес (Доминикан Республикаси) — 19:00.

— 75 кг. Азиза Зокирова — Чантелле Реид (Буюк Британия) — 19:45.

— 50 кг. Сабина Бобоқулова — Ринка Киношита (Япония) — 23:15.

— 71 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Зеяд Эашаш (Иордания) — 01:15.

— 80 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев — Хуан Ортис (Колумбия) — 01:15.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.