Янгиланган IBF рейтингидан 3 нафар боксчимиз жой олди: Аҳмадалиев, Ғиёсов ва Эргашев ўз ўрнида қолди, Мадримов эса...

Янгиланган IBF рейтингидан 3 нафар боксчимиз жой олди: Аҳмадалиев, Ғиёсов ва Эргашев ўз ўрнида қолди, Мадримов эса...

Халқаро бокс федерацияси (IBF) февраль ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ундан 3 нафар боксчимиз ўрин олган:

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди;

Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди;

Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 14-ўринда қолди.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ой 12-ўринда эди. Бу сафар у рейтингда йўқ. Боксчимиз бошқа йўналишда (WBA) чемпион бўлгани сабаб, катта эҳтимол IBF рейтингдан чиқарилган.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.