Бокс. Навбаҳор Ҳамидова лицензия учун кечган жангда мағлубиятга учради

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова лицензия учун кечган жангда мағлубиятга учради

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж — 2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.

— 66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мусобақа ярим финал босқичи остонасида Доминикан Республикаси вакили Мария Моронта Эрнандес билан баҳс олиб борди. Ҳакамлар қарорига кўра ғалаба рақибга берилди.

Шу тариқа, Навбаҳор Ҳамидова мазкур лицензион мусобақада олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмади. Ҳамюртимиз кейинги лицензион турнирда йўлланмага уриниб кўради.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.