Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда.
Маҳаллалар уюшмасининг 5 та ҳудудий бўлинмасии учун хизмат бинолари ажратилиб, 182 та маҳалла раислари учун компьютер жамланмалари ва 7 таси мебель жамланмалари билан таъминланган. Барча маҳаллада “еттилик”нинг кунлик, ҳафталик ва ойлик режалари ишлаб чиқилиб, татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда. Барча маҳаллаларда банк ҳисоб рақамлари очилиб, “Маҳалла бюджети” тизимининг амалиётга жорий этилиши йўлга қўйилмоқда.
Шунингдек, 174 нафар зиёлилар, тажрибали нуронийлар “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосида 140 нафар ўқувчига, шу жумладан, 3 нафар тарбияси оғир, қониқарсиз баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бўлган ўқувчиларга бириктирилди.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан аҳолимизга қулайлик яратиш мақсадида 15-22 март кунлари 17 та ҳудудда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилиши режалаштирилди.
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш натижасида 2,7 км йўллар таъмирланди, 6,8 км масофадаги йўллар шағалланди, 24 та электр трансформаторлари таъмирланди, 93 та янги бетон таянчлар ўрнатиш, 5 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш, 2,3 км масофадаги газ ва 2,4 км ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, 3 дона ичимлик суви иншоти қуриш ишлари амалга оширилди.
Ҳал этилиши муайян муддат ва маблағ талаб этадиган ижтимоий муаммони бартараф қилиш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ва ёшлар билан ишларни самарали йўлга қўйишга қаратилган манзилли чораларни қамраб олувчи “Йўл харитаси” тайёрланди. Хусусан, унга кўра 2024 йилда амалга ошириладиган 204,0 млрд. сўмлик 917 та микролойиҳалар рўйхати шакллантирилди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига йил якунига қадар 4 833 мингта янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.
Келиб тушган мурожаатлар асосида “Темир дафтар”га киритилган 4 та оилага 2,6 млн сўмлик, “Ёшлар дафтари”га киритилган 9 нафар ёшларга 14,9 млн. сўмлик ва “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизларга 10,0 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, уй-жой таъмирига муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган 8 та оиланинг уйини таъмирлаш ишлари бошланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.