Таэквондо WТ. Икки вакилимиз лицензион турнирда иштирок этади

Таэквондо WТ. Икки вакилимиз лицензион турнирда иштирок этади

15-16 март кунлари Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Париж — 2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этиладиган ушбу турнирда қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга етиб борди.

Маълумки, таэквондочиларимиз Улуғбек Рашитов ( — 68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) рейтинг орқали Олимпиада йўлланмаларига эга чиқишган эди.

Регламентга кўра, терма жамоамиз ушбу турнирда бир нафардан эркак ва аёл спортчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Мураббийлар штабининг қарорига биноан мусобақада Жасур Жайсунов — 80 кг ва Озода Собиржонова — 67 кг вазн тоифаларида Париж — 2024 лицензиялари учун жанг қилишади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.