Наврўз байрами учун Тошкентда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди

Наврўз байрами учун Тошкентда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари пойтахтнинг 11 та туманида ташкил қилинди.

Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Уларнинг рўйхати қуйидагича:

— Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ.

— Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ;

— Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;

— Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ;

— Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ;

— Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;

— Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ;

— Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;

— Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ;

— Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ;

— Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори”АЖ.

Дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрамона маданий дастурларини ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган. Деҳқон бозорлари 21 март куни ҳам ишлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.