Бокс. Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида кўтарилди, Мирзахалилов илк бор рўйхатга киритилди

Бокс. Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида кўтарилди, Мирзахалилов илк бор рўйхатга киритилди

WBC март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Баҳодир Жалолов 1 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди. Миразизбек Мирзахалилов илк бор мазкур рейтингга киритилди.

Шу тариқа, рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олди:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдан 1 поғона кўтарилди ва 12-ўринга жойлашди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона пастлади ва 13-ўринга жойлашди;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан икки поғона юқорилаб, 12-ўринни эгаллаган бўлса; Жаҳонгир Расулов ўтган ойдаги каби 32-ўринни банд этди;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона пастлади ва 4-ўринни эгаллади; Миразизбек Мирзахалилов илк бор рейтингдан жой олди ва 27-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг) Олимжон Назаров 2 поғона юқорилаб, 32-ўринга жойлаштирилди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматовда ўзгариш йўқ — 5-ўрин.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.