Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида кўтарилди, Мирзахалилов илк бор рўйхатга киритилди

Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида кўтарилди, Мирзахалилов илк бор рўйхатга киритилди

WBC март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов 1 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди. Миразизбек Мирзахалилов илк бор мазкур рейтингга киритилди.

Шу тариқа, рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди:

Супер оғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдан 1 поғона кўтарилди ва 12-ўринга жойлашди;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона пастлади ва 13-ўринга жойлашди;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан икки поғона юқорилаб, 12-ўринни эгаллади;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Жаҳонгир Расулов ўтган ойдаги каби 32-ўринни банд этди;

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона пастлади ва 4-ўринни эгаллади;

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Миразизбек Мирзахалилов илк бор рейтингдан жой олди ва 27-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг) Олимжон Назаров 2 поғона юқорилаб, 32-ўринга жойлаштирилди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматовда ўзгариш йўқ — 5-ўрин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.