Ўзбекистонликлар сентябрь ойида солиқ кешбэки орқали деярли 85 млрд сўм ишлаб олишди

Солиқ қўмитаси ўтган ойда рўйхатдан ўтказилган солиқ кешбэклари тўғрисида маълумот берди. Солиқ Қўмитаси Матбуот хизматининг қайдэтишича, сентябрь ойида 1 млрд 206 минг 995 нафар истеъмолчига кэшбек тўлаб берилди.  Шунингдек, солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар бартараф этилиши, солиқ қарзлари камайтирилиши натижасида — январь-август ойлари учун яна 3,3 млрд сўм кешбэк тасдиқланди.

Президент Европа Кенгаши раҳбари билан иқтисодиёт ва сўз эркинлигини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.27 октябрь куни Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Нукусда Cobalt ҳайдовчиси "дрифт" қилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

Унга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилди. Нукусда Cobalt автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилиб йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Қашқадарёда 600 тага яқин тарихий объектларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди

XII, XIV асрларга оид масжидларга зарар етказилган. Яна бир қатор тарихий объектларга реклама баннерлари илиб ташланган.

Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг ялпи мажлиси ўтказилди

Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгашининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. У биринчи марта Россиядан ташқарида ўтказилмоқда.

Газ таъминотидан узилган иссиқхоналар 1 кун ичида газ билан қайта таъминланади

Маълум қилинишича, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Натижада, 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг норозилиги юзасидан Сардор Умрзоқовга топшириқ берди

Аввалроқ, республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланган. ЎзАнинг хабар беришича, иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга тегишли топшириқ берди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатига йўл олди

1-13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Бир неча кун олдин мусобақада қатнашадиган йигитларимиз Иорданияга йўл олишганди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов «Fischer-2022» турнири ярим финалида Накамура билан ўйнайди

Исландия пойтахти Рекявик шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 400 000 долларни ташкил этувчи «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирининг гуруҳ босқичи якунига етди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов кеча 5 ва 6-тур доирасида россиялик Ян Непомняшчий ва АҚШлик Со Уэслига қарши дона сурди.

Бокс. Ўзбекистон аёллар жамоасига сардор тайинланди

Хабарингиз бор, 1-13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Куни кеча Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақада қатнашиш учун жўнаб кетганди.

Хоккей: «Ҳумо» турнир пешқадамини мағлубиятга учратди

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тур доирасида Қарағанданинг «Сариарка» жамоасига қарши музга чиқди.Чемпионат карвонбошисига қарши кечган ўйинда асосий вақт 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, натижада ғолибни аниқлаш учун овертаймга мурожаат қилинди.

Тошкентда соврин жамғармаси 600 млн сўмлик «Zakovat-Gambit» шахмат мусобақаси ўтказилади

Тошкент шаҳрида 29-30 октябрь кунлари «Zakovat-Gambit» халқаро шахмат мусобақасининг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтади.Соврин жамғармаси 600 миллион сўмни ташкил қиладиган мусобақада юз нафар шахматчи иштирок этади.

Ўзбекистонда ўлим ҳолатларининг аксарияти қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлмоқда

Республикада ўлимнинг асосий сабаблари қон айланиш тизими, нафас олиш аъзолари ва ўсмалари касалликлари билан боғлиқ. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 % қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқини «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида давлатларни «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди. Президент мамлакатларнинг барқарор тараққиёти йўлида саммит форматидаги очиқ мулоқот тарафдори эканини таъкидлади.

ТИВ Украина ҳукуматидан ОАВларда Ўзбекистонга нисбатан асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради

Ўзбекистон ТИВ мамлакат Эрон билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаслиги ва ҳарбий дронлар ишлаб чиқармаётганини қайд этди. Вазирлик Украина расмийларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон тўғрисида ОАВларда асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.

Тошкентда ичимлик рекламасига оид шоуда бир-бири билан ўпишган аёллар жазоланди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида уларни нисбатан суд ҳукми ўқилди. Тошкентда энергетик ичимлик рекламасига оид шоуда беҳаё хатти-ҳаракатларни содир этган икки аёлга ЖИБ Бектемир туман судида суд ҳукми ўқилди.

Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очишга тайёрлигини билдирди

Остонада ўтказилаётган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Ўзбекистон президенти ЕИ бозорларига чиқиш учун самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш зарурлигини таъкидлади. Мамлакат Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотларни қатъиян рад этди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси украиналик журналист Дмитрий Гордон ва унинг меҳмони Леонид Невзлин Ўзбекистонда Эрон дронлари йиғилиши ҳақида айтган фикрларини рад этди. Бу каби хабарлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин, деди қўмита.

Эрон дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани рад этилди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси Ўзбекистонда Эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратлари йиғилаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Эроннинг бомба-дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Марказий Осиё ўйинлари қарийб 20 йиллик танаффусдан кейин қайта тикланади

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) Бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари Олимпия қўмиталари йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 36 млн кишига яқинлашди

Статистика қўмитаси мамлакатнинг демографик кўрсаткичларини маълум қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда: Ўзбекистонда аҳоли сони 35,8 млн кишини ташкил қилмоқда.

Uzbekistan Airports Тошкентдан Дубайга учаётган самолётнинг фавқулодда қўниши сабабини айтди

Fly Dubai авиакомпанияси йўловчиларни озиқ-овқат ҳамда ичимлик сувлари билан таъминлаган. Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент-Дубай йўналиши бўйича FZ-1942 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент вақти билан соат 07:37 да Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентдаги "Дрифт шоу"да уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этган қизларга баённома расмийлаштирилди

Қизлар майда безорилик содир этганликда гумонланиб, ҳужжатлар ЖИБ Бектемир туман судига юборилган. Тошкентда газланган ичимлик рекламасида беҳаё саҳналар намойиш қилингани акс этган видео ҳақида кеча хабар берган эдик.

Янги йилдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронларининг пенсиялари оширилади

1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар икки йилда бир марта иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда пенсия миқдорини ошириш йўналиши бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга пенсия тайинлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларини ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал «Fischer-2022» турнири ярим финалига чиқди

Исландия пойтахти Рекявик шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 400 000 долларни ташкил этувчи «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мувафақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Мусобақада 8 шахматчи икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда иштирок этишмоқда.

Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар сезиларли даражада оширилади

Маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд-Нукус, Самарқанд-Мўйноқ, Самарқанд-Термиз, Бухоро-Термиз, Наманган-Термиз ва Наманган-Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Орел вилоятидаги корхонада ишлаётган ўзбекистонликларга ҳарбий комиссияга чақирув қоғози топширилди — видео

Ўзбекистон фуқаролари президентга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Орел вилоятида жойлашган "Экосити" чиқиндиларни қайта ишлаш заводига ҳаттоки Ўзбекистон фуқаролари ҳам ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлимига келиши зарурлиги ҳақида буйруқ олди.

Тошкентдан Дубайга учаётган самолётда авария ҳолати содир бўлди

Шу сабаб самолёт Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнган. Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида авариявий ҳолат юзага келди.

Дори воситаларини ошириб юборган дорихоналар жаримага тортилади

Дори воситаларининг ҳаддан ташқари қимматлашгани мобиль илова ёрдамида аниқланади. Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори қабул қилинди.  Унга кўра, дори воситаларининг чакана савдосида жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида 2023 йил 1 майдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дори воситалари учун дорихоналар томонидан тақдим этиладиган харид чекининг фискал белгиси матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилганда дори воситалари нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади.

Дзюдочиларимизнинг Боку «катта дубулға» турнирида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

4-6 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрадиган жамоалар қатори ҳамюртларимиз ҳам медаллар ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.