87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Турсуной Жабборова кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 112 кг билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, силтаб кўтариш машқида 129 кг билан саккизинчи поғонадан жой олди. Икки курашдаги 241 кг якунда Жабборовага бронза медалини тақдим қилди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ:
Аёллар, 87 кг:
1. Солфрид Коанда (Норвегия) 260 (113+147) кг
2. Эйлин Тикматана (Австралия) 249 кг (109+140) кг
3. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) 241 (112+129) кг
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.