Президент Uzbekistan airways АЖни трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Унга мувофиқ, авиакомпанияга халқаро тажриба асосида корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, ҳаво кемаларини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва юк ташиш тармоғини кенгайтириш чоралари кўрилади. Хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда авиакомпанияни жаҳон стандартлари асосида хусусийлаштириш ишлари якунига етказилади.Булардан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни етакчи минтақавий авиакомпанияга айлантириш, шунингдек, аҳолининг маҳаллий ва халқаро йўналишларда арзон нархларда ҳаракатланишини таъминлашдан иборатдир.
Президент бу режаларни маъқуллаб, унинг ижросига тезроқ киришиш кераклигини таъкидлади.
«Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз. Авиакомпания эскича услубда ишлаяпти, йўловчилар хизмат сифатидан рози эмас.
Авиакомпанияда лойиҳа офиси тузиб, трансформация жараёнини мувофиқлаштириб бориш бўйича тавсиялар берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.