Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, унинг доирасида "Мир Бокса" промоутерлик компанияси мижози бўлган чарм қўлқоп устамиз Ботир Аҳмедов ҳам ўз жангини ўтказди.
Оғир вазн тоифасидаги амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс промоушен раҳбари Дана Уайтдан саратон касаллигига чалинган дўсти учун чипта сўради. "Бугун бу ерда ўзига хос бир йигит ўтирибди.
Тьяго Мотта Александр Зверев ва Тэйлор Фриц ўртасидаги АТП сўнгги турнирининг ярим финал баҳси учун ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, Мотта Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи ҳисобланади.
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида теннис бўйича ITF таснифидаги "M25" турнири давом этмоқда. Бироз аввал мусобақада финал иштирокчилари маълум бўлди.
6-15 декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мураббийлар штаби кеча ўтган назорат машғулотларидан кейин мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз номини маълум қилди.
Олий таълим муассасаларида спорт синовларини намунали топширган талаба-ёшлар муносиб тақдирланди. Бугун Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида спорт синовларини ихтиёрий ва махсус талабларини бажариб ғолиб ва совриндор бўлган бир қатор талабалар тақдирланди. Ғолиб ва совриндорларга I, II ва III даражали “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишонлари ва спорт формалари тантанали равишда топширилди.
ITKF Халқаро анъанавий Каратэ-до Федерацияси 2014 йилдан буён Осиё Океания Каратэ-до Федерацияси аъзоси ҳисобланиб, ҳозирги кунда 70 дан ортиқ мураббийлари ва 5000 дан ортиқ спортчилари мавжуд. 14, 15, 16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Халқаро турнир ўтказилди.
Тошкент мебонлик қилаётган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида яккалик беллашувлари якунланди. Қувонарлиси, йигитлар ўртасидаги баҳсларнинг финалида икки ўзбек спортчиси олтин медал учун жанг қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги 5148-сон қарорига мувофиқ, "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини топшириб, юқори натижаларга эришган, бир гуруҳ талабалар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан спорт формалари ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Жумладан, Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи, университет ректори ва профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.
28 ноябрдан 12 декабргача Таиланднинг Чиангмай шаҳри катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Куни кеча IBA томонидан ушбу турнирнинг совринлар жамғармаси эълон қилинди.
Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. У ирландиялик Иэн Гэрри бўлади.
Фрэнсис Нганну Жейк Полга тарсаки уришга ваъда берди. Нганну ижтимоий тармоқларда: "Кейинги сафар Жейк Пол билан учрашганимда, у икки ёки уч марта тарсаки ейди", деб ёзди.
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақида спортчимиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган бокс жанги профессионал мақомга эга жанг бугун, 15 ноябрь куни АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршилик Netflix стриминг платформаси орқали трансляция қилинди.
Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess India турнири бўлиб ўтмоқда. Олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади.
Биринчи яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Ботир Аҳмедов (10-3, 9 КО) эртага Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади. Чарм қўлқоп устамиз WBA камари учун Элиминатор жангида мексикалик Оскар Дуарте (27-2-1, 22 КО)га қарши рингга кўтарилади.
Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида Tata Steel Chess India турнири бўлиб ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 41500 АҚШ долларини ташкил этадиган турнирда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этаётганидан хабарингиз бор.
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) матбуот хизмати Россиядан 2023 йил учун 1,2 миллион ва 2024 йил учун 1,3 миллион доллардан ортиқ маблағ кутаётганини маълум қилди. Май ойида спорт вазирининг ўринбосари Андрей Фёдоров "департамент бир неча ойдан бери WАDА талаби билан азоб чекмоқда - ё ҳисоб нотўғри, ёки янги сабаб қидирилмоқда", деганди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложоновнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги ёрқин жанглари кўпчиликнинг ёдида қолди. -92 кг вазн тоифасида тенгсиз бўлган спортчимиз Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги тарихий натижасига катта ҳисса қўшди. – Олимпиада тугаганига 3 ойдан ўтди.
Полвонларимиз жаҳон чемпионатида етакчилик қилишмоқда. 10–16-ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
45 ёшли Диего Форлан профессионал теннисда дебют қилди. У аргентиналик Федерико Кория билан жуфтликда Монтевидеодаги "Челленжер" турнирида Боливиялик Борис Ариас ва Федерико Себальосга 1:6, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Биринчи яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Ботир Аҳмедов 16 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади. Бир неча бор чемпионлик камарлари учун жанг ўтказган чарм қўлқоп устамизнинг бу сафарги жанги ҳам худди шундай мақомда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматнинг спорт соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов Самарқанд вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди. Ташриф давомида Булунғур, Жомбой, Оқдарё, Иштихон ва Каттақўрғон туманларидаги спорт мактабларининг ҳолати, уларда спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги бўлажак реванш жанги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.“Айни пайтда Усик дунёдаги энг яхши оғир вазн тоифасидаги боксчи.
Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида Tata Steel Chess India турнири бошланди. Мукофот жамғармаси 41500 АҚШ долларини ташкил этадиган турнирда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
Дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг тарихий ғалабаси кўпчилик ёшлар, айниқса, ёш қизлар учун жуда катта мотивация бўлди, десак муболаға бўлмайди. Оламшумул чемпионлиги билан минглаб ҳамюртларимизда соғлом турмуш тарзига қизиқиш уйғота олган спортчимизга айрим саволлар билан юзландик.
Диего Форлан илк бор профессионал теннисда дебют қилади. «МЮ», «Атлетико» ва Уругвай терма жамоасининг собиқ футболчиси Монтевидеодаги «Челленжер»да дунёнинг 101-ракеткаси Федерико Кория билан жуфтликда ўйнайди.
16 ноябрь тонгида Арлингтон (АҚШ) шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Оқшомнинг асосий жангида блогер-боксчи Жейк Пол супероғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсонга қарши рингга кўтарилади.
Шу йилнинг 6 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган "The Agenda" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади. Оқшом доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади.
13—17 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида 6-Tata Steel Chess India турнири бўлиб ўтади.Ушбу мукофот жамғармаси 41500 АҚШ долларини ташкил этадиган турнирда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.