Австралиялик 34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида 2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш бўйича Президент қарори лойиҳаси юзасидан тақдимот ўтказилди. Тақдимотда Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов ва МОҚ раисининг ўринбосари Шерзод Тошматов, Спорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда тегишли тузилмалар масъул ходимлари иштирок этди.
27-30 май кунлари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара сузиш бўйича катталар ва ёшлар ўртасида мамлакат кубоги ўтказилди. Мазкур мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан жами 300 нафардан ортиқ пара сузувчи иштирок этди.
Хабар берганимиздек, 22 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳри "Thailand Open" халқаро турнирига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иккита терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этдилар.
2025-йил баҳори қатор муҳим воқеалар билан ажралиб турди — уларнинг аксарияти мамлакатимизда спорт турларининг жадал ривожланаётганини кўрсатмоқда, деб хабар беради Sports24.uz портали.Дзюдо: Татамида ишончли етакчиликЎзбекистонлик дзюдочилар жаҳоннинг энг кучли давлатларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
“Thailand Open”да 1 июнь ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтади. Ушбу босқичга терма жамоамиз аъзоларидан 9 нафари етиб келган.
"Thailand Open" турнирида ярим финал жанглари якунланди. Ортида қолган кун 9 нафар боксчимиздан 5 таси ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида уч кун давом этган жаҳон ва Осиё чемпионатлари баҳслари якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида Осиё чемпионлари ҳам аниқланди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Оқшомнинг марказий тўқнашувида боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев WBA Eliminator камари учун америкалик Дарюс Фулгхэмга қарши рингга кўтарилди. 12 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда Бектемир ҳакамларнинг бир овоздан берган 114-112 ҳисобидаги очколари эвазига ғалаба қозонди.
Боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги баҳсини ўтказди. Ушбу жанг оқшоми доирасида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев мезбон Луис Кастилога қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди.
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров ташкилот билан янгиланган шартнома имзолади. Бу ҳақда спортчининг мураббийи Жасур Алижонов Instagram'даги саҳифаси орқали хабар берди.
Бир неча кун аввал Change.org платформасида @Tony_has_died никнейми остидаги фойдаланувчи Жон Жонсдан камарни олиб қўйиш талаб қилинган петицияни бошлаганди. Сабаби — у инглиз Том Аспиналлга қарши жангдан қочаётгани ва дивизионни тўхтатиб қўйгани.
Хитойлик парапланчи 8500 метр баландликдан сакраб омон қолди. Ҳодиса тасодифан бўлгани айтилмоқда.
Бокс бўйича «Тhailand Open» турнирида финалчилар аниқланмоқда. 29 май кунги яримфиналларда ўзбекистонлик 7 боксчи рингга кўтарилиб, уларнинг 4 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди. -48 кг: Фарзона Фозилова - Олга Шалимова (Украина) 5:0-54 кг: Феруза Казакова - Аписада Тантава (Халқаро бокс ассоциацияси) 2-раундда техник ғалаба-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Лиу Янг (Хитой) 0:5-55 кг: Фарёзбек Дўсматов - Ислам Торобаев (Қирғизистон) 5:0-90 кг: Элёрбек Жўрабоев - Наман Танвар (Ҳиндистон) 2:3-51 кг: Сабина Бобоқулова - Маринчук Ярослава (Украина) 5:0+90 кг: Абдураҳмон Рустамов - Гилл Аншул (Ҳиндистон) 2:3 Бугун, 30 май куни яримфинал доирасида яна 9 нафар ўзбекистонлик жанг қилади. -70 кг: Ойша Тоирова - Жао Чунюан (Хитой) -60 кг: Мадияр Данияров - Муҳаммад Абу (Иордания) -80 кг: Самандар Жалолов - Танглатиҳан Туоҳетаербиеке (Хитой) -85 кг: Нусратбек Тоҳиров - Бекзат Тангатар (Қозоғистон) -57 кг: Нигина Ўктамова - Пунраве Руенрос (Таиланд) -75 кг: Азиза Зокирова - Карине Аирапетиан (Украина) -50 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Титиват Плонгаура (Таиланд) -70 кг: Муҳаммадазиз Исмоилов - Кан Чиа-Веи (Хитой Таипейи) -75 кг: Жавоҳир Абдураҳмонов - Заид Иашаш (Иордания).
Икки дивизионда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье Хабиб Нурмагомедовнинг ММА`даги фаолиятини эрта якунлагани ҳақида гапирди. "Ҳали жуда эрта эди.
Пойтахтимиздаги "Saxovat Sport Servis" спорт мажмуасида Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган М15 таснифига кирувчи турнир қизғин баҳсларга бой ўтмоқда. Мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида Сергей Фомин нейтрал теннисчи Дмитрий Долженковга бор йўғи битта геймни бой бериб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Украина дзюдо федерацияси июнь ойида Будапештда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишдан воз кечганини маълум қилди. Улар бунга сабаб қилиб буларуслик спортчиларга миллий байроқларда иштирок этиш ҳуқуқи берилганини ваъж сифатида кўрсатишди. Аввалроқ Беларус олимпия қўмитаси 1 июндан бошлаб дзюдочилар мамлакат байроғи остидаги турнирларда қатнаша олишини маълум қилганди.
Жорий йил 29-майдан 4-июнгача Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуаси халқаро спорт мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Марказий Осиё Волейбол ассоциациясига аъзо давлатлар ўртасида эркаклар ўртасида “Миллатлар лигаси” мусобақаси бошланди.
Бокс бўйича “Thailand Open” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун ва эртага турнирда финал олдин жанглар бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган спорт мактаби стадионида U-19 (эркаклар ва аёллар) ўсмирлар ўртасида спортнинг регби тури бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган — 12 та ўғил болалар ва 5 та қизлар жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Профессионал бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиев шанба кунги жанги олдидан ўтказилаётган расмий табдирлардаги иштирокига киришди. Чарм қўлқоп устамиз бизнинг вақт билан 31 май тонгида Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида ташкил этиладиган Matchroom бокс оқшомида мексикалик Луис Кастильога қарши рингга кўтарилади.
Жорий йилнинг 28-31 май кунлари Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақа олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Пойтахтимиздаги "Saxovat Sport Servis" спорт мажмуасида Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган М15 таснифига кирувчи турнир давом этмоқда. Турнирнинг яккалик ва жуфтлик беллашувларида Денис Истомин, Сергей Фомин, Илья Игнатов, Бобур Мадаминов, Раҳимбек Иброҳимов, Амир Милушев, Максим Шин каби теннисчиларимиз иштирок этмоқда.
“Humo Arena” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги “WTT Youth Contender Tashkent – 2025” халқаро мусобақасига старт берилди. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Эрон, Малайзия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркманистон, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Буюк Британия, Тожикистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Қирғизистон ва Австралия каби мамлакатлардан келган 316 нафар ёш стол теннисчи ўзаро рақобатлашмоқда.
Узоқ йиллар давомида ўзбек дзюдоси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тажрибали мураббий Шуҳрат Расулов ИВ ДАН қора белбоғ соҳиби бўлди. Осиё дзюдо иттифоқи (JUA) Рефери директори Асхат Житкеев тегишли сертификатни тантанали равишда ўз эгасига топширди.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича "Thailand Open" халқаро турнирида чорак финал баҳслари доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар боксчиси рингга кўтарилди. Чорак финал жангларининг навбатдаги кунида Фарёзбек Дўсматов -55 кг.
Кеча Қатарда халқаро стол тенниси федерациясининг (ITTF) навбатдаги Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Тадбир давомида бўлажак нуфузли мусобақалар мезбонлари ҳам аниқлаб олинди.
Халқаро хоккей федерацияси Россия терма жамоасини 2026 йилги Олимпия ўйинларига қабул қилиш масаласида Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Россия терма жамоаларига нисбатан позициясига таянишини билдирди. Бу ҳақда ХОҚ матбуот хизмати Матч ТВ хабар берди.
Таиланд шарафини ҳимоя қилган 105 ёшли спортчи Саванг Жанпрам Тайванда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ветеранлар ўйинларида (World Masters Games) тўртта олтин медални қўлга киритди, деб ёзади People.У мусобақаларда энг кекса спортчи бўлиб, “100 дан ошганлар” тоифасида ягона иштирокчи эди.
Жорий йилнинг 17-25 май кунлари БААнинг Шаржа шаҳрида анъанавий «Шаржа Мастерс» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 4 нафар шахматчиси иштирок этди — Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Ортиқ Ниғматов ва Муҳиддин Мадаминов.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.