Қайд этилишича, масофавий молиявий хизматлар кўрсатувчи банклар ахборот хавфсизлиги тизимларини доимий равишда такомиллаштириб бориши зарур.
Аввалги йилларда учта банк тизимидаги заифликлар сабабли 3025 нафар мижозга 17 миллиард сўмлик моддий зарар етказилган.
Шу муносабат билан тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноятлар оқибатида мижозларга етказилган зарар учун жавобгар бўлишини қонунчиликда белгилаш таклиф этилмоқда.
Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.