Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Жамиятимизнинг таянчи ва пойдевори бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида яратиб берилаётган имконият ва имтиёзларнинг чеки йўқ десак ҳам муболаға бўлмайди.
Мамлакатимизда тинчлик, инсонпарварлик, адолатга инонч, миллий тотувлик, ажлодлар ҳотирасини эъзозлаш каби қадриятларни ўзида мужассам этган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан умумхалқ байрами сифатида Республикамизнинг турли жабҳаларида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда.
Айниқса мактаб ўқувчиларининг қанчалик тайёргарлик билан Конституциянинг моддаларини ёд олиб, мазмун моҳиятини юзасидан сахнавий чиқишлари барча тадьир иштирокчиларида яхши таассурот қолдирмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Миробод туманида жойлашган 60- сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. 9–синф ўқувчилари томонидан сахналаштирилган жамиятда ҳуқуқий онг ва маланиятни юксалтиришда бепул умумий таълим, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, экологияга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва табиатни асраш, иқтисодиётни ривожлантириш ва замонавий ахборот технологияларини яратиш ва ундан фойдаланиш, тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши ва келгуси авлодга етказиш каби муҳим масалаларни ёрқин ифода этиш жараёнида ҳукуматимизнинг олиб бораётган одилона сиёсатига бефарқ эмасликлари шунингдек, Конституция ва қонунларга ҳурмат туйғусини ёрқин ифода этиб беришгани барча тадбир иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ҳар бир моддаси ва нормалари амалда ўзининг кучини кўрсатиши борасида қонун устуворлиги таъминланиб борар экан, юртимизда алолат ҳукм сураверади. Ёшларимиз бунданда катта ютуқларга эришиб жамиятимизнинг янада гуллаб яшнаши учун тараққиёт сари ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб бориши муқаррардир!
Аброр Бердиев, Миробод туман
адлия бўлими бош юристконсульти
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.