Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2−4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, 2−3 июль кунлари Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорлик ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон президенти 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2023 йил август ойида давлат ташрифи билан Озарбайжонга ташриф буюрган эди.

Озарбайжон президенти 2022 йил июнида ва 2024 йил августида (Ўзбекистонда Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтган) давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.