Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага электр энергияси экспорти лойиҳаси реализациясини тезлатмоқчи

Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага электр энергияси экспорти лойиҳаси реализациясини тезлатмоқчи

2 июль куни Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон — Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага электр энергияси экспорти лойиҳаси реализациясини тезлатмоқчи
Шавкат Мирзиёев жорий давлат ташрифи ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланадиган йилда ўтаётганини таъкидлади.

«Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган», — деди Ўзбекистон раҳбари.

Президентлар барча даражадаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини қайд этди. Иқтисодий ҳамкорлик йилида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ошган. Лойиҳа портфели 4 миллиард долларга етган. 300 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Давлат раҳбарлари парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар ва ҳудудлар даражасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Шунингдек, улар халқаро тузилмалар доирасида ўзаро ёрдам муҳимлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага электр энергияси экспорти лойиҳаси реализациясини тезлатмоқчи
Президентлар товар айирбошлаш ва сармоя ҳажмини ҳар йили 1 миллиард долларгача ошириш имкониятларини кўриб чиқди. Давлат раҳбарлари саноат, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм, банк иши ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган алоҳида ҳамкорлик дастури қабул қилинаётганини таъкидлади.

Етакчилар қўшма инвестиция компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлигини қайд этди. Тадбиркорлар кенгаши ва Саноат-иқтисодий зоналар форуми каби ўзаро ҳамкорликнинг янги форматларини ҳам қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага электр энергияси экспорти лойиҳаси реализациясини тезлатмоқчи
Президентлар транспорт-коммуникасия соҳасидаги шерикликка ҳам эътибор қаратди ва Ўрта йўлакни ривожлантиришда иштирок этиш лойиҳаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбарлари ушбу йўлак орқали ташилаётган Ўзбекистон юклари ҳажми 25 фоизга — 1 миллион тоннадан ортиққа ўсганини қайд этди. Бундан ташқари, жорий йилнинг март ойидан бошлаб юк ташишда электрон рухсатномаларга ўтиш таъминланди.

Электр энергиясини Европага экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳани тайёрлашни тезлаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Томонлар дипломатик муносабатлар ўрнатилган йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг кузида бир қатор маданий ва ёшлар қўшма тадбирларини ўтказишга қарор қилди.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашди.

Учрашувда музокаралар кун тартибига доир ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, транспорт, энергетика ва маданият вазирларининг ҳисоботлари тингланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон президентлари уч давлат ўртасида «яшил» энергияни узатиш бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаганди. Озарбайжон Марказий Осиё, Кавказ, Европа, Каспий ва Қора денгизларни ягона энергия коридори билан боғлаш учун Қора денгиз туби бўйлаб кабел ётқизади. Декабрь ойида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг асосий электр тармоқлари операторлари лойиҳани амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.