Фото: Ўзбекистон президенти Sea Breeze курорти фаолияти билан танишди

Фото: Ўзбекистон президенти Sea Breeze курорти фаолияти билан танишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида президент Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди.

Халқаро туризм маркази Каспий денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган. Шавкат Мирзиёевга мазкур иншоотдаги шароитлар, жумладан, дам олиш масканлари, пляжлар, спорт майдончалари, меҳмонхоналар, коттежлар ва турар жой мажмуалари ҳақида маълумот берилди.

«Лойиҳа замонавий «Каспий ривьераси»га айланган. Курорт қарийб 500 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда 6,5 километрлик пляж зонаси, 150 гектар майдонда яшил ҳудудлар ва дам олиш объектлари мавжуд бўлиб, 700 мингга яқин дарахт ва буталар экилган», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон ҳукумати Эмин Агаларовга тегишли Agalarov Development компанияси билан Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омбори қирғоғида бутун мавсум учун мўлжалланган Sea Breeze Uzbekistan курортини қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. Лойиҳага киритилган сармоя ҳажми 5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Эмин Агаларов лойиҳани президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этган. Апрель ойида лойиҳа давлат раҳбари билан яна муҳокама қилинган.

Ўзбекистондаги экофаоллар лойиҳани мустақил баҳолашга чақирмоқда. Улар кенг кўламли қурилиш Тошкент ва минтақа учун муҳим чучук сув манбаи бўлган Чорвоқнинг табиий мувозанатини бузишидан хавотирда.

Ўтган йилнинг ёзида Agalarov Development компанияси Тошкент марказида турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қурилишини ҳам эълон қилганди. Лойиҳа қиймати 133 миллион долларга баҳоланмоқда.

Фото


Фото: Ўзбекистон президенти Sea Breeze курорти фаолияти билан танишди
Фото: Ўзбекистон президенти Sea Breeze курорти фаолияти билан танишди
Фото: Ўзбекистон президенти Sea Breeze курорти фаолияти билан танишди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.