Аманжол Аяпов шу кунга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори сифатида фаолият юритиб келган. Ундан аввал — 2017−2020 йилларда Қорақалпоғистон халқ таълими вазири бўлиб ишлаган.
У 2024 йил февралидан буён ишлаб келаётган Батирбек Каипбергенов ўрнини эгаллади.
Аввалроқ Шохрух Аминов Қорақалпоғистон прокурори этиб тайинланганди. Шунингдек, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори лавозимига Алишер Уббиев тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.