Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Яунземс Гиртс Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик», — дейди вазир ўз Telegram каналида.

Саидов Гиртсни ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Ўзбекистондаги дипломатик миссиясида муваффақият тилади.

Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 3 ноябрда ўрнатилган.

46 ёшли дипломат Яунземс Гиртс Латвиянинг 2021−2025 йилларда Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Рейнис Трокша ўрнига тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.