«Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Покистон ва Покистон назоратидаги Кашмирда кучли муссон тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 307 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган, деб ёзди BBC.
Ўлим ҳолатларининг аксарияти Покистон шимоли-ғарбидаги тоғли Хайбер-Пахтунхва провинциясида қайд этилган. Камида 74 та уй зарар кўрган, қутқарув вертолёти эса операциялар чоғида ҳалокатга учраган, унинг беш нафар экипажи ҳалок бўлган.
Покистон назоратидаги Кашмирда тўққиз киши, шимолий Гилгит-Балтистон провинциясида эса яна беш киши ҳалок бўлган. Синоптикларнинг айтишича, 21 августгача табиий офат зоналари деб эълон қилинган шимоли-ғарбда ҳали кучли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.