Юбилей сессия «Биргаликда яхшироқ: тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари учун 80 йил ва ундан кўпроқ» шиори остида ўтказилади.
22 сентябрь куни давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирокида БМТнинг 80 йиллигини нишонлаш бўйича олий даражадаги учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Жаҳон етакчилари глобал муаммолар контекстида ўз позициялари ва устувор йўналишлари акс этган баёнотлар билан чиқиш қиладиган умумий мунозаралар 23−27 ва 29 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши 23 сентябрга белгиланган.
Президент ташрифи олдидан Вашингтондаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Рэйберн биносида ҳамда БМТнинг Нью Йоркдаги бош қароргоҳида инглиз тилидаги «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари, парламент ва турли ташкилотлар вакиллари ҳам АҚШда бўлиб турибди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.