Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Кения билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Жума куни Нью Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Кения бош вазири, ташқи ишлар ва диаспора ишлари вазири Мусалия Мудавадий бу ҳақдаги коммюникени имзолади.

«Кения Африканинг энг динамик иқтисодиётларидан бири ва технология ҳамда инновациялар маркази сифатида жадал тараққиёт намоён этмоқда», — дея таъкидлади Бахтиёр Саидов имзолашдан кейин.

«Биз икки халқ манфаатларига бевосита фойда келтирадиган самарали ҳамкорлик имкониятларининг кенг доирасини муҳокама қилдик», — дея қўшимча қилди у.

Кения Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 163-давлат бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.