Улар ҳукумат вакиллари билан учрашиб, «кенг кўламли иқтисодий ва хавфсизлик масалалари»ни муҳокама қилади, дейилади хабарда.
«Қўшма Штатлар муносабатларни мустаҳкамлаш ва савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида Марказий Осиёдаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликни давом эттиради. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга умид қиламиз ҳамда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги C5+1 дипломатик платформаси доирасидаги шерикликнинг ўн йиллигини нишонлаймиз», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи охирида АҚШга ташрифи чоғида Сержио Горни Нью Йоркда қабул қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.