Ҳужжат барқарор ривожланишни рағбатлантириш, тенгсизликни камайтириш ва барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган. Беш йил давомида ушбу дастур Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш мақсадларини амалга оширишни қўллаб-қувватловчи 25 та БМТ агентлиги, жамғармаси ва дастурлари учун устувор йўналишларни белгилайди.
Янги дастур қуйидаги олтита асосий йўналишни қамраб олади:
«БМТ ва Ўзбекистон ўртасида янги беш йилга мўлжалланган дастурни имзолаш муҳим, бу инсонларга йўналтирилган қадамдир. У одамларга ва ҳаёт сифатини яхшилаш билан боғлиқ барча нарсаларга: соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя ва атроф-муҳитга қаратилган. Биз бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан фахрланамиз ҳам ҳар бир эркак ва аёл мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиши ва унинг тараққиётидан фойда кўриши мумкинлигига ишонамиз. Ўзбекистон БМТнинг муҳим аъзоси ва биз барқарор келажак учун биргаликда ишлашдан фахрланамиз», — деди у.

Тадбир давомида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорлигининг тизимли хусусиятини таъкидлади ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда қўшма саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини таъкидлади.
«Ушбу дастурнинг имзоланиши Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини очади, бу таълим ва соғлиқни сақлашдан тортиб атроф-муҳит ва гендер сиёсатигача бўлган 19 та соҳада аниқ мақсадларга асосланган. Биз нафақат миллий даражада, балки минтақавий ва ҳудудлар даражасида ҳам тараққиётни ўлчаш имконини берувчи тизим яратмоқдамиз. Ахир, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш давлат, фуқаролик жамияти ва илмий ҳамжамиятнинг умумий мақсади бўлиб, ҳозирги ва келажак авлодлар ҳаётини яхшилашга қаратилган», — деди Содиқ Сафоев.
Тадбирда нодавлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти, шунингдек, вазирликлар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ваколатхоналар вакиллари иштирок этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.