Трамп Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини ноябрь бошида ўтадиган C5+1 саммитига таклиф қилди

Трамп Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини ноябрь бошида ўтадиган C5+1 саммитига таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари раҳбарларига 6 ноябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган «C5+1» (Марказий Осиё — АҚШ) форматидаги саммитда иштирок этиш учун таклиф йўллади. Бу ҳақда Gazeta`га Ўзбекистон Президенти администрациясидаги манбалар маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Гор ва давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентга келди.

АҚШ элчихонаси матбуот хизматининг хабар беришича, Гор ва Ландау Ўзбекистон ҳукумати аъзолари билан муҳим минераллар ва энергетика соҳаларида савдо ва инвестициялар, шунингдек, «C5+1» форматидаги минтақавий шерикликни муҳокама қилади.

Меҳмонлар мамлакатда фаолият юритаётган Америка компаниялари вакиллари билан учрашиб, «умумий фаровонликка ҳисса қўшишнинг кўплаб имкониятлари»ни муҳокама қилди.

Гор ва Ландау ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник ҳамроҳлигида Тошкент ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини зиёрат этди.

Эслатиб ўтамиз, «C5+1» форматидаги биринчи саммит 2023 йил сентябрь ойида Нью Йркда бўлиб ўтганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.