Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Петер Пеллегрини фахрий меҳмон сифатида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.