 
 
Қайд этилишича, унда Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги Стратегик шериклик муносабатлар июнда ўрнатилганди.
Барча даражаларда икки томонлама алмашинувлар ижобий суръат билан давом этаётгани, шунингдек, устувор йўналишларда ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
2025 йилда сиёсий маслаҳатлашувлар ва Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилди. Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани ва қўшма корхоналар сони 3 баробар кўпайгани маълум қилинди.
Товар айирбошлаш ва инвестицияларнинг ҳажмини ошириш, шунингдек, муҳим тармоқларда саноат кооперацияси лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Банкларнинг киберхавфсизлик мониторингини юритиш ва юк ташишларни кузатишнинг илғор тизимларини жорий этиш бўйича қўшма марказ ташкил қилиш масаласини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.
Словакия бизнеси билан автомобиль бутловчи қисмлар, тайёр сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлик билдирилди.
Гуманитар ва таълим алмашинувларини фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди. 2026 йилда Братислава шаҳрида икки мамлакат ректорларининг биринчи форумини ўтказиш, туризм кўргазмалари ва ўзаро Туризм кунларини ташкил этиш таклиф қилинди. Тартибли меҳнат миграциясини йўлга қўйиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.